ЖЧ—2022 саралаши: Эрон ғалаба қозонди ва Ўзбекистон мағлуб бўлди
Эрон футбол бўйича миллий термаси Ироқ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олдинги учрашувдаги мағлубиятининг ўрнини тўлдирди ва Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичидаги йўлини текислаб пешқкдам жамоа сифатида билвосита йўл олди.
ИРНА хабарига кўра, кеча футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси 2022 йилги ЖЧ саралаш босқичида Ироққа қарши ҳал қилувчи ўйинни ўтказди ва етакчи жамо сифатида 18 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Ўйцин 1: 0 ҳисобида Эрон фойжаси билан якунланди.
Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 июнь, сешанба куни Саудия Арабистони билан баҳс юритди.
Ўзбекистон ва Саудия ўртасидаги ўйин эса саудияликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Салмон ал-Фараж дубль қайд этган бўлса, Али ал-Ҳассан ўйиндаги сўнгги голни киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса ўз тарихида илк марта Жаҳон Чемпионатлари саралаши доирасида 3-босқичга чиқа олмади.