июн 19, 2021 12:16 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон миллати душманларга қарши курашда ғалаба қозонди
    Руҳоний: Эрон миллати душманларга қарши курашда ғалаба қозонди

Эрон президенти эронликларни кечанги президент сайловларида кенг қамровли қатнашганини Эрон душманларга қарши курашда ғалаба қозонишига сабаб бўлганини маълум қилди.

Бугун Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний  ўз мурожаатида, Эрон халқининг сайловларда максимал даражада қатнашганини қадрлаб,  халқимизни кечанги сиёсий ва тақдирни белгиловчи муҳим, кенг, буюк ва мисли кўрилмаган санада қатнашгани,  Имом Хумайний /р.а/нинг юксак ғоялари билан янги аҳдлари ва Инқилоб Олий раҳбарига  таъкидларини олқишлаши, қўллаб-қувватлашгани ҳамда  пок руҳлари Эрон миллатини тарихида ваҳдат ва бирликка сабаб бўлган буюк шаҳидлар хотираларини улуғлашишининг яққол намунасидир деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек душманларниг психологик урушлари нафақат тақдирни белгиловчи муҳим арсалардан бирида, Эрон халқининг кенг қамровли ва ифтихор яратуви иширокига тўсиқ ярата олмади балки  душманлар ва ёмон ниятга эга томонларнинг кўпроқ афсус ва умидсизликига сабаб бўлди деб айтди.

Эрон президенти ўз сўзларида, Эрон халқи  зўравон қудратларнинг адолатсиз ва мажбурий режалари  ва нотўғри талабларидан абадий ўтиб кетгани ва ташқи ва ичкии душманларга қарши курашда ғолиб чиқишини исботлаб берган деб аниқлик киритди.

Руҳоний  эронликларни душманларнинг золимона босимлари ва иқтисодий урушлари қаршисида тура олгани ва ҳардоим ўз давлати ёнида қолганини олқишлаб, шубҳасиз  Эроннинг алқ ва  заковатли халқини  исломий ватанимизнинг ўта нозик бир даврасида сайловда қизқиғин ва кенг қамровли қатнашгани  келаси давлатнинг кўп потенсиаллар хусусан инсоний истеъдодлардан фойдаланиб, халқ  истак-хоҳишларини амалга ошириш учун бор куч -қудратини ишга солишига ундайди деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ