Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 111 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 82 минг нафар 965 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 161 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 95 минг 135 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 748 мингу 320 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 22 миллион 321 минг 457 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 384 минг 451 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 919 минг 557 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 5 миллион,304 минг 8 дозани ташкил қилади.