Эрон ва Таиланд ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6274-Эрон_ва_Таиланд_ўртасидаги_ҳамкорликларни_кенгайтириш_зарурлиги_таъкидланди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ва Таиланд давлатлари турли тармоқлар, хусусан сиёсий, иқтисодий ва маданий- илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш имкониятига эга бўлишганини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:47:59+00:00 )
октябр 09, 2016 18:18 Asia/Tashkent
  • Таиланд бош вазири Праут Чан-о -ча
    Таиланд бош вазири Праут Чан-о -ча

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ва Таиланд давлатлари турли тармоқлар, хусусан сиёсий, иқтисодий ва маданий- илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш имкониятига эга бўлишганини таъкидлади.

Эрон президентлик идорасининг матбуот маркази хабарига кўра, бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Банкок шаҳрида Эрон ва Таиланд делегацияларининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида,  Таиланд мамлакати  Осиё шарқида Эроннинг иқтисодий алоқалари учун кўприк сифатида хизмат қилмоқда деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  Эрон ҳам  портлари ҳамда  жануб ва шимол минтақалари  ўртасида темир йўл орқали юк ташиш коридорлари билан муносиб инфратузилмаларга эга бўлганлиги  ва минтақада энг тинч ва осоишта мамлакат сифатида  Осиё Шарқи хусусан Таиландни Қафқоз, Марказий Осиё ва Европа билан иқтисодий алоқаларини кенгайтириши учун муҳим рол ўйнаши мумкин деб аниқлик кирттди.

Эрон президенти шунингдек Таиланд билан Эрон ҳамкорликларини кенгайтириш йўлида ҳеч қандай тўсиқ ва муаммо мавжуд эмаслигига тўхталиб,  иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш минтақавий ҳамкорликларини кенгайтирилишига  қўшимча икки халқ манфаатларини ҳам таъминлайди деб изоҳлади.

Таиланд бош вазири Праут Чан-о -ча ҳам бу мамлакатни Эрон ислом жумҳурияти билан ўзаро алоқларини кенгайтириш пайида бўлганлигини таъкидлаб,  Эрон мамлакати Таиландни бошқа айрим мамлакатлар ва минтақалар хусусан Марказий ва Осиё ғарби билан алоқаларини кенгайтириши учун муҳим рол ўйнайди деб қайд этди.