Инқилоб раҳбари : сайловлар буюк қаҳрамонлик эди. душманнинг барча мақсадлари йўқ қилинди
(last modified Mon, 28 Jun 2021 11:28:01 GMT )
июн 28, 2021 16:28 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон халқи коронавирус пандемияси ва иқтисодий қийинчиликлар вазиятида ўтказилган сайловнинг ғолиби сифатида душманлар ва уларга алоқадор томонлар ва элементларини қаттиқ мағлубиятга учратдилар деб таъкидладилар.

Кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эронда судлар ҳафталиги муносабатида мамлакат Олий суд раиси ва бошқа масъуллари билан учрашувларида,  душманнинг минглаб тарғибот агентликлари жумладан АҚШ ва Британия ва баъзе реакцион ОАВ нинг  баъзи хиёнаткор эронликларни ёллаб, Эрон халқининг сайловларда қатнашиши йўлига тўсиқ яратишга урингани ҳақида сўз очиб, улар баъзи баҳоналар жумладан  иқтисодий  муаммолар ва кейинроқ юз берган ҳодислар баҳонасида номзодларни саралаш ва сарамаслик масаласига ҳам аралашишни мақ ад қилишганди деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб музазам раҳбари  коронавирус масаласи ва унинг иширокига таъсирини  10 фоизга яқинлигини экспертларнинг ҳисоб китоблари асосида эканлигини эслатиб, шунча муаммоларга қарамай, халқ эрта тонгданоқ ғайратли ҳаракати ва муҳим баёнотлари билан улкан ва ҳақиқий эпос яратдилар ҳамда санкция қўллаган , мухоилфлар ва  эътирозчиларга қаттиқ зарба бердилар деб эълон қилдилар.

Ул Ҳазрат сайлов жараёнидаги айрим ҳодисаларни тажриба ва ибрат намунаси эканлигига тўхталиб, дебатларда турли хил қарашлар мавжуд эди, барча ҳурматга сазовор номзодлар душманнинг  таблиғ ва тарғиботларига қарши равишда  мамлакат иқтисодий муаммолари ҳал этилиши мумкинлиги ва ҳеч қандай боши берк кўча ва тўсиқлар мавжуд эмаслигини маълум қилишди деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб Раҳбари,  АҚШда сайлов рақобатлари ва бу мамлакат номзодларини бир -бирини ҳақорат қилишларини эслатиб, АҚШ сайловлари яхши намуна эмас, шунинг учун сиёсий масалаларда ахлоқий ва диинй маънода, ҳақорат ва туҳмат қилмасдан гапириш, айниқса АҚШлик номзодар ва Трампниг одобсиз ва ҳақоратли усулларидан фойдаланмаслик керак деб  баён этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  АҚШ расмийларидан бирини Эрон сайловлари тўғрисидаги сўзларига ҳам ишора қилиб, АҚШдаги сайловлар бутун дунё назарида расво бўлди. Энди бир неча ойдан сўнг, ўша ярамаслар Эронда бўлиб ўтган сайловлардан гапириб уни танқид қилишмоқда. ҳолбуки  улар  шармандалиги билан сайлов ҳақида гапишришлари ҳатто шарт эмас деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек шаҳид Оятуллоҳ Биҳиштийни мутафаккир назариётчи, таниқли арбоб ва чинакам инқилобий, содиқ, қонунга бўйсунивчи ва жуда муҳим ва таъсирчан шахсият эканлигини эслатиб,  шаҳид Оятуллоҳ Биҳиштий ислом адолатини яратиш ва конституция лойиҳасини ишлаб чиқаришда рол яратиш каби қийин ва улкан вазифани бажариши билан Эрон халқига катта хизматлар қилган ва унинг ушбу хизмати тан олиниши ва ҳурмат қилиниши шарт деб буюрдилар.

Ислом Инқилоби раҳнамоси сўзларининг боқша қисмида,  Оятуллоҳ Биҳиштий ва бошқа 70 га яқин таниқли шахсиятларни шаҳид қилишда Мунофиқин гуруҳчасининг даҳшатли жинояти ҳақида ҳам гапириб, ушбу қотиллар бундай даҳшатли жиноятини тан олган, аммо Франция ва  бошқа айрим инсон ҳуқуқларини иддао қиладиган давлатлар ҳимояти остида эркинлик билан фаолитя қилишади. Ҳаққатан ҳам Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бундай даъволари ва бу террорчиларни бепарволик билан қўллаб қувватлашдаги  ҳаракати ҳар бир инсонни ҳайратга солади деб изоҳладилар.