Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
июн 28, 2021 17:45 Asia/Tashkent
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 140 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 83 минг нафар 985 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 351нафар янги касалланганлар аниқланди. Улардан 1 минг 417 нафари касалхоналарга ётқизилди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 180 минг 92 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 848 мингу 42 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.