Ҳасан Руҳоний: АҚШнинг Эронга қарши золимона санкциялари иқтисодий терроризмдир
Эрон президенти АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиб кетиши ва Эронга қарши золимона санкцияларини қўллаганини иқтисодий терроризм деб атади.
Бугун Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний, ўтказилган ҳукумат йиғилишида, Эрон халқи сўнгги 3 йил давомида АҚШнинг иқтисодий терроризмга дуч келганини айтиб, АҚШнинг собиқ президентини Эронга қарши қилган иши урушдан ҳам ёмонроқ ва касаллар ва ҳатто қарияларга қарши иқтисодий терроризмдир деб эълон қилди.
Ҳасан Руҳоний АҚШ маъмуриятининг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишни истаётганига ҳам ишора қилиб, Эрон халқи буни тезроқ бажарилишини кутмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон президенти Эрон ҳеч қачон оммавий қирғин қуроллари, кимиёвий, микробиал ва ядровий қуроллар пайида бўлмагани бутун дунёга очиқ эканлигини таъкидлаб, Биргаликдаги ҳаракат режаси эса Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий қурол пайида бўлмагани ва ҳар доим тинч мақсаддаги ядровий фаолиятлар олиб борганини яққол кўрсатди деб аниқлик киритди.