июл 09, 2021 14:03 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари Фаластинни озод этиш Халқ фронти бош котиби вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Фаластинни озод қилиш Халқ фронти бош котиби вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик паёмларини йўлладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси ахборот марказига кўра, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Фаластинни озод қилиш Халқ фронти бош котиби Аҳмиад Жаброил вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик паёмларини содир этдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ушбу паёмларида Фаластин халқи, барча мусулмонлар, Фаластин курашидаги барча мужоҳид ва фаолларга, Ғарбий Осиё минтақасидаги муқовимат ҳаракатининнг барча унсурларига ва Халқ бош котибининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бу жасур ва меҳнатсевар шахс ўз ҳаётини жабр кўрган ватани ва мазлум ўз халқи учун курашда сарфлаганини таъкидладилар. 

 

Ёрлиқ