Эрон АҚШ ва  Британиянинг асоссиз айбловларини қатъий рад этди
(last modified Tue, 10 Aug 2021 08:24:03 GMT )
август 10, 2021 13:24 Asia/Tashkent
  • Эрон АҚШ ва  Британиянинг асоссиз айбловларини қатъий рад этди

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси   душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ ва Британиянинг Эронга қарши қўйган "асоссиз айбловлар" ва "сиёсий ғаразли баёнот" ларини рад этиб, бу айбловлар Исроил режими томонидан тӯқиб чиқарилган уйдирма ва бу даъволарни тасдиқловчи аниқ далиллар йўқлигини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, Заҳро Иршодий  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш; Денгиз хавфсизлиги" деб номланган душанба кунги йиғилишида АҚШ Давлат котиби ва Британия Мудофаа вазирининг айбловларига жавобан деди: бу мамлакатлар ҳарбий кучларининг  Форс кўрфази ва Уммон денгизидаги кенг қамровли иштироки ҳар доим минтақадаги беқарорлик ва нотинчликнинг асосий манбаи бўлиб келган ва бу каби уйдирма хабарлар, ҳамда ёлғон операциялар ҳақидаги, жумладан Исроил томонидан тӯқиб чиқарилган ахборотлар, бундай ғайриқонуний  мавжудликни  минтақа давлатларига қабул қилдириш учун доимий равишда ишлатилиб келинган.

"Икки йилдан камроқ вақт ичида Исроил режими минтақавий денгизларда нефт ёки гуманитар юкларни ташиётган 10 дан ортиқ савдо кемаларига ҳужум қилди", деди Иршодий  бундай айбловлар Исроил режимининг тижорат навигациясига қарши террорчилик ҳаракатларини хаспушлай олмаслигига ишора қилиб.

Эрон элчиси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакил ўринбосари: " Исроилнинг Mercer Street  кема ҳалокати ҳақидаги баҳс ва жанжаллари оммавий афкорни бу  режимнинг минтақадаги бошқа беқарорлаштирувчи ва бузғунчилик ҳаракатларидан чалғита олмайди", деди.

30 июл куни Ғарб манбалари Уммон денгизида сионистларга тегишли кема нишонга олинганини даъво қилишди. Воқеа юз берган дастлабки дақиқалардан бошлаб Исроил ва Ғарб бирор-бир исбот-далилсиз Эронни айблай бошлашди.