Британиянинг Теҳрондаги элчиси Эрон ҳукумати ва халқидан кечирим сўради
Британиянинг Теҳрондаги элчиси Россия элчиси билан биргаликда тушган суратининг нашр этилиши тафсилотларини тушунтириб, Эрон ҳукумати ва халқидан кечирим сўради.
Эрон Press ахборот агентлигининг хабар беришича, Британиянинг Теҳрондаги элчиси Саймон Шерклифф пайшанба куни Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. У вужудга келган тушунмовчиликдан афсус билдирар экан деди: "Эрон Ислом Жумҳурияти, унинг буюк халқи ва тарихига ҳурмат билан таъкидлайман, бу масаланинг ортида ҳеч қандай ёмон ният йӯқ эди.
Британиянинг Теҳрондаги элчиси қўшимча қилди: "Элчилар фақат Иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистлар Германиясига қарши Россия-Британия иттифоқини эслатмоқчи бўлганлар".
Британиянинг Теҳрондаги элчиси Теҳрондаги миссияси давомида ўзаро ҳурмат ва ишончни қозониш ва рағбатлантириш асосида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга ёрдам бера олишига умид билдирди.
Яқинда Россия ва Британия элчиларининг учрашуви тасвири эълон қилинганидан сўнг, Британия элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, ундан Эрон халқининг ҳис-туйғулари ва миллий ғурурига мос келмайдиган ҳаракати учун тушунтириш бериш талаб қилинди.
Россиянинг Теҳрондаги элчиси Леван Жагарян ҳам фотосуратга изоҳ бериш учун пайшанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Учрашув чоғида Россия элчиси бу суратни нашр этиш нияти фақат Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Россиянинг Британия билан фашистлар Германиясига қарши иттифоқини эслатиш эканлиги ва бу расм ортида Эронга қарши мақсад йўқлигини айтди.
Эслатиб ӯтамиз:Россия ва Британиянинг элчилари Иккинчи жаҳон уруши пайтида Теҳронда АҚШ президенти Франклин Рузвелт, Британия бош вазири Уинстон Черчилл ва Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталинлар Эрон шоҳини хабардор қилмасдан "Теҳрон конференсияси"ни ӯтказиб, эсдалик учун суратга тушган жойда суратга тушиб, уни нашр этишган.
Эрон расмийлари, жумладан, Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Исломий маслаҳат кенгаши раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф Россия ҳамда Британиянинг Теҳрондаги элчилари бу қилмишлари учун кечирим сўрашлари лозимлигини талаб қилишган эди.