Эрон ва Ўзбекистон Россиянинг халқаро ҳарбий турнирида иштирок этишади
Эрон ва Ўзбекистон Россияда бўлиб ўтадиган 7 -Халқаро ҳарбий мусобақада қатнашадилар.
"Эрон Ислом Республикасидан учта жамоа Россияда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Москвага келди", - деди 2021 йилги Россия халқаро ҳарбий турнирида Эрон делегациясининг медиа-менежери Асғар Куливанд, жума куни ИРНА агентлигига.
Куливанд қўшиб қўйди: Эрондан мусобақаларда қатнашадиган жамоаларга Эрон Ислом Республикаси полицияси, Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг денгиз пиёдалари ҳамда тактик отишмалар бӯлинмаси ва Қуролли Кучлар Бош штабининг маданий жамоаси киради.
34 та фан бўйича халқаро мусобақалар 22 -август куни бошланиб, Эрон, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Қатар, Сербия, Белорусия, Ҳиндистон, Жазоир, Ветнам ва Арманистон иштирокида икки ҳафта давом этади.
Биринчи халқаро ҳарбий турнирга 2015 йилда Россия ва Қозоғистон мезбонлик қилишган.