Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 14 Aug 2021 10:51:32 GMT )
август 14, 2021 15:51 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 466 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 29 минг 700 нафар янги касалланганлар аниқланиб, улардан 4 минг 154 нафари касалхонага ётқизилди.. 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 389 минг 85 нафарга етди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 466 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 97208 кишига етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 700 минг  828 киши соғайб  уйига жавоб берилган.

 Расмий маълумотларга кӯра дунё бӯйлаб 207 миллион нафар коронавирусга чалиниб, 4 миллион 359 минг киши бу касаллик натижасида жон берди.