Ҳусейний Тосуо кунида бутун Эрон аза ва мотамга чўмди
(last modified Wed, 18 Aug 2021 05:39:31 GMT )
август 18, 2021 10:39 Asia/Tashkent
  • Ҳусейний Тосуо кунида бутун Эрон аза ва мотамга чўмди
    Ҳусейний Тосуо кунида бутун Эрон аза ва мотамга чўмди

Исломий Эрон, Тосуои Ҳусейний /а/ кечасида ғам-қайғуга ботиб, мотамга чўмди.

Бугун чоршанба ҳижрий-қамарий  1443 йил Муҳаррам ойининг 9 чиси, 2021 йил 18 август куни, Тосуои Ҳусейний /а/ кунига тўғри келади.

Бутун Исломий Эронда мотам тутганлар Тосуо ва Ошуро кунларида  дунё шиаларининг 3 чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронлари жумладан ул зотнинг укалари Ҳазрат Абулфазл /а/ хотирасини улуғлайдилар.  

Бу йил эса  коронавируснинг кенг тарқалгани сабабли эронликлар соғлиқни сақлаш қоидаларини риоя қилган ҳолда  азодорлик маросимларини очиқ ҳавода ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронлари ҳижрий -қамарий 61 чи йил муҳаррам ойининг ўннинчи кунида Карбало саҳросида шаҳид бўлгандилар.

Имом Ҳусейн /а/ Карбало воқеаси ҳамда  Маккадан Карбало томон йўл олганидан шаҳид бўлишининг санаси  тўғрисида очиқ ойдин тарзда қуйидагича таъкидлаганлар: "ушбу ҳаракатдан ниятим,  Язиднинг исломга қарши ҳукуматини фош қилиш, амр бар маъруф ва мункардан наҳий қилишни мустаҳкамлаш,  зулм ва золимлик қаршисида тура олшидир. Қуръонни қўллаб қувватлаш ва Муҳаммад келтирган пок динни тиклашдан бошқа мақсадим йўқ.

Эрон ислом республикаси телерадиокомпанияси ҳам ушбу фурсатда Ҳусейний Тосуо ва Ошуро муносабатида барча мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.

 

Ёрлиқ