Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 18 Aug 2021 10:36:23 GMT )
август 18, 2021 15:36 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 583 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  583  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 99 минг  691  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 39  минг 174  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 5 минг 380 нафар касалхоналарда ётқизилди.

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 556 минг 417 нафарга етди. 

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 814 минг 127 киши соғайб  уйига жавоб берилган.

Ёрлиқ