Эрон президенти қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади
Эрон ислом республикаси президенти қўшни давлатлар билан муносабатларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди.
Эрон президентлик матбуот хизмат сайтига кўра, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун вазирлар маҳкамасининг йиғилишида 13 - чи давлатининг устувор ва муҳим вазифаларидан бири сифатида қўшни давлатлар билан ўзаро алоқалар даражасини ошириш ва алмашинувини кўпайтириш эканлигини эълон қилди.
Эрон президенти Афғоинистондаги воқеларга тўхталиб, ўтган йигирма йил ичида содир бўлган Афғонистондаги воқеаларни ҳозирги даврида инсон ҳуқуқлари очиқдан-очиқ бузилишининг яққол намунаси сифатида таърифлади.
Иброҳим Раисий шунингдек агар йиллар давомида Афғонистонда ўлдирилган, жароҳатланган ёки майиб бўлган аёллар ва болалар сонига назар ташласак, бу мамлакатда ўта даҳшатли ва " жим" фалокат содир бўлганини кўрамиз деб қўшимча қилди.
Эрон ислом республикаси президенти АҚШнинг дунёнинг турли мамлакталари ва минтақалари иштирок этганининг тажрибаси, шуни кўрсатадики, АҚШ иштироки ҳеч қачон хавфсизлик яратмаган аксича хавфсизлик, барқарорлик ва тинчликка зарар етказган деб аниқлик киртди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий шунингдек АҚШ режими бундай ҳатти-ҳааркатлар ва тажрибалари билан жамоатчилик судларда жавроб бериш ўрнида турли баҳоналар билан бошқа давллатларга қарши вазият яратмоқда деб эслатди.