Могерини Лавров ва Зариф билан телефон орқали суҳбатида Сурия масаласини муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6490-Могерини_Лавров_ва_Зариф_билан_телефон_орқали_суҳбатида_Сурия_масаласини_муҳокама_қилди
Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини Россия ва Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали алоҳида суҳбатларида Сурия ўзгаришлари юзасидан фикр алмашди.
(last modified 2018-08-22T17:48:02+00:00 )
октябр 13, 2016 18:45 Asia/Tashkent
  • Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини Россия ва Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазир
    Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини Россия ва Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазир

Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини Россия ва Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали алоҳида суҳбатларида Сурия ўзгаришлари юзасидан фикр алмашди.

Итар Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини  дунёнинг айрим мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари жумладан АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифлар билан телефон орқали суҳбатида Сурия масаласи борасида суҳбатлашди.

Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъули идораси тарқатган баёнотида, Суриядаги бўҳронни янада кескинлашиши ортидан сешанба ва чоршанба кунлари Еврокомсиссия вице-президенти Федерика Могерини айрим давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатида Сурия вазияти юзасидан фикр алмашди деб келтирилган.

Могерини шунингдек  бу борада  Сурия ишларидаги БМТ Бош котибинниг махсус вакили Стефан Ди Мистура, Жон Керри, Сергей Лавров, Муҳаммад Жавод Зариф, ҳамда Саудий Арабистон режими ташқи ишлар вазири Одил Аж-Жабир ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човўш ўғлулар билан телефон орқали суҳбатлашган.