сентябр 15, 2021 15:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ШҲТ мамлакатлари билан савдо иқтисодий ҳамкорликлари 28 миллиард долларга етган
    Эроннинг ШҲТ мамлакатлари билан савдо иқтисодий ҳамкорликлари 28 миллиард долларга етган

Эрон бохжхолна хизмати наттоғи, Эроннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан иқтисодий савдосини -товар айирбошлаши 28 миллиард долларга етганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, мамлакат божхона хизмати наттоғи Руҳуллоҳ Латифий ўз сўзларида, ўтган йилда Эроннинг  ШҲТ билан савдо айирбошлаш  ҳажми 55,5 миллион тоннани ташкил қилиб 28 миллиард долларга етган деб изоҳлади.

У ўз сўзларида, бу миқдордан Эроннинг ШҲТ мамлакатларига қилган экспорти 46 миллион тонна ва қиймати 13 миллиард  600 миллион долларга тенг бўлиб бу давлатлардан импорти эса 9 миллион тонна ва қиймати 13 миллиард 200 миллион долларни ташкил этди деб қўшимча қилди.

Эрон божхонаси хизмати наттоғи шунингдек  Эрон ШҲТнинг 11 та асосий аъзолари ва кузатувичлари яъне Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Муғулистон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Белорус билан трансчегаравий савдо алоқаларга эга бўлиб, бу орада Эроннинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард  900 миллион долларга тенг.

Латифий сўзларининг бошқа қисмида,  Эрон давлати Ҳиндистон билан  3,4  миллиард долларга, Афғонистон билан 2,3 миллиард долларга, Россия билан 1,6 миллиард долларга ва Покистон билан 1,2 миллиард долларга тенг савдо иқтисодий ҳамкорликка эгадир.

Эрон мамлакати ШҲТнинг бошқа мамлакатлари жумладан Ўзбекистон билан  (256 миллион доллар), Қозоғистон билан  (205 миллион доллар), Қирғизистон (51 миллион доллар),  Белорус (30  миллион доллар),  Тожикистон (24 миллион доллар) ва Муғулистон билан  3 миллион доллар савдо- иқтисодий алоқаларга эгадир.

 

Ёрлиқ