Иброҳим Раисий: ШҲТ глобал мултилатерализм-кўп қирраликнинг ҳаракатланирувчи кучига айланиши мумкин
(last modified Fri, 17 Sep 2021 11:32:46 GMT )
сентябр 17, 2021 16:32 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: ШҲТ глобал мултилатерализм-кўп қирраликнинг ҳаракатланирувчи кучига айланиши мумкин
    Иброҳим Раисий: ШҲТ глобал мултилатерализм-кўп қирраликнинг ҳаракатланирувчи кучига айланиши мумкин

Эрон президенти ШҲТ саммитида сўзга чиққанида Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти глобал кўп қирралик ҳаракатини ҳаракатлантирувчи кучига айланишига шубҳа йўқ деб айтди.

Эрон президенти матбуот идораси сайтининг бугунги хабарига кўра, , Эрон президенти Иброҳим Раисий, ШҲТнинг 21-саммитида қатнашаётган раҳбарлар ва расмийлар билан йиғилишда. ШҲТ ўзининг иқтисодий, сиёсий, қадрият ва демографик имкониятларига таяниб, глобал кўп қиррали ҳаракатнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши мумкинлигини ва  ривожланаётган мамлакталарниг умумий қадриятларига асосланган жамиятни шакллантириш учун платформа яратилигани кўрсатиб берди деб изоҳлади.

Эрон президенти  Эрон ислом республикаси ташқи сиёсатини  Халқаро ташкилотларда қатнашиш, кўпқирралик ҳамкорилкларни ривожлантириш, бир ёқлама сиёсатларга қарши туриш эканлиги ва адолат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, ҳамкорлик  ва Халқаро ва минтақавий муаммоларга қарши конструктив рол ўйнашга асосланганлигига тўхталиб, икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, айниқса иқтисодий соҳада, ШҲТнинг жаҳон иқтисодиётидаги стратегик ролини оширишда муҳим омил ҳисобланишини маълум қилди.

Эрон президенти  бугун дунё янги даврга кирганини, гегемонлик ва бир ёқлама қарашни камайиб борганини ҳам таъкидлаб, Халқаро тизим мустақил давлатлар фойдасига ҳокимиятнинг қутбланиши ва қайта тақсимланишига қараб ўзгармоқда деб қўшимча қилди.

Раисий шунингдек ҳозирги вазиятда жаҳон тинчлиги ва хавфсизликига терроризм, гегемонлик . эктремизм ва сепаратизм каби муаммолар таҳдид солаётгани ва бу таҳдидлар кўп мамлакатларга айниқса ШҲТга аъзо давлатлар ва шерикларига қаратилганини баён этиб, ушбу кенг масоҳатдаги мамлакатларда тинчликни сақлаш танлов эмас балки заруратдир деб эълон қилди.