Эрон ШҲТнинг 9 чи аъзоси бўлди
-
Эрон ШҲТнинг 9 чи аъзоси бўлди
Эрон Ислом респубилкасининг ШҲТга стратегик аъзолиги мамлакатнинг қўшничилик ва Осиёга йўналтирилган ташқи сиёсат йўналишида ҳар томонлама ҳамкорликлари жараёнига муҳим таъсирини ўтказади деб таъкидлади, Эрон ТИВ раҳбари.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида, Эрон президенти иштирокида бўлиб ўтаётган ШҲТнинг барча аъзолари саммитида Эрон бу ташкилотнинг 9 чи аъзоси сифатида мамнуният билан қабул қилди деб ёзди.
Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён бу твитида бу стратегик аъзолик Эроннинг қўшничилик ва Осиёга йўналтирилган сиёсат йўналишидаги ҳар томонлама ҳамкорлик жаарёнига муҳим таъсир ўтказади деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун жума куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида Эрон бу ташкилотнинг тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Бугун Душанбеда ШҲТга аъзо давлатларнинг 21 -чи саммити бўлиб ўтмоқда.