Эрон Афғонистонга гуманитар ёрдамининг 3 чи партиясини юборди
(last modified Mon, 27 Sep 2021 07:09:30 GMT )
сентябр 27, 2021 12:09 Asia/Tashkent
  • Эрон Афғонистонга гуманитар ёрдамининг 3 чи партиясини юборди
    Эрон Афғонистонга гуманитар ёрдамининг 3 чи партиясини юборди

Эроннинг Афғонистон халқига йўллаган гуманитар ёрдамининг 3 чи партияси Кобулга келди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича  15 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган Эроннинг Афғонистон халқига самолёт орқали юборган ёрдамлари Кобул аэпоротига етди.

Эслатиб ўтамиз,  Эроннинг 22 тоннага яқин ун, ёғ ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат гуманитар ёрдами  бугун Моҳон самолёти орқали Кобул аэпортига етиб борганди.

Толибон томонидан Афғонистон ҳокимиятини эгалланганидан кейин  Эрон ислом жумҳурияти бир неча бор Афонистон халқи ёнида эканлиги ва  Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ёрлиқ