Сайид Аббос Ироқчи: АҚШ билан алоқалар ишончсизликка асосланган
(last modified Wed, 29 Jan 2025 13:33:12 GMT )
Январ 29, 2025 18:33 Asia/Tashkent
  • Сайид Аббос Ироқчи: АҚШ билан алоқалар ишончсизликка асосланган
    Сайид Аббос Ироқчи: АҚШ билан алоқалар ишончсизликка асосланган

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ билан бўлиши мумкин бўлган музокаралар ҳақида аввалги келишув АҚШ томонидан бузилганини ҳисобга олсак. энди бу ишончсизликка асосланган деб айтди.

Форс ахборот агентнинг хабар қилишча, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Эроннинг АҚШ билан музокара қилиш мумкинлиги ҳақида гапириб, биз аллақачон келишиб олган эдик ва улар келишувни  бузишди ва энди бу ишончсизликка асосланган ва бу ишонч яхши сўзлар билан келмайди ва биз ишлашни ва амалда  кўришимиш керак деб таъкиадлади..

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг Европа билан мулоқоти давом этаётгани ва  Теҳрон бошқа томоннинг позициясини кутаётганини айтиб, агар хулосага келинса, музокаралар тенг асосда амалга оширилади деб қайд этди.

Сайид Аббос Ироқчи шунингдек Афғонистонга яқинда билан сафари хусусидаги саволга жавобан, Афғонистон бизнинг қўшнимиз, ва икки давлат ўртасида кўплаб муаммолар мавжуд. Сув масаласидан тортиб,  муҳожирлар чегаралар ва  савдо хавфсизлигигача, деб эълон қилди.

Афғонистон расмийлари интервюларида ҳам сув масаласи бу давлат ҳукумати Эроннинг бу борадаги ҳаққини, икки давлат ўртасидаги шартномадан ташқари, сувнинг Эронга етиб боришини таъминлашни диний ва инсоний бурчи сифатида билишини таъкидлаган деб қўшимча қилди Эрон ТИВ раҳбари,

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  Афғонистон  фуқароларининг Эронда ноқонуний мавжудлиги хусусида ҳам, Афғонистон ноқонуний муҳожирлар ўз мамлакатларига қайтиши кераклигини қабул қилади аммо улар буни режа билан амалга ошилиришини истайдилар деб аниқлик киритди.