апрел 30, 2024 18:52 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Афғонистондаги элчиси ва махсус вакили : терроризм минтақа мамлакатлари учун умумий таҳдиддир
    Эроннинг Афғонистондаги элчиси ва махсус вакили : терроризм минтақа мамлакатлари учун умумий таҳдиддир

Эроннинг Афғонистондаги элчиси ва махсус вакили терроризм Эрон, Афғонистон ва минақа давлатлари учун умумий таҳдид эканлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президентининг  Афғонистондаги элчиси ва  махсус вакили   Ҳасан Козимий Қумий  Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилояти ҳудудларидан биридаги масжидда кеча тунда намозхонларга  уюштирган теракт ортидан   X ижтимоий тармоғида қолдирган постида  терроризм, айниқса ИШИД террорчи гуруҳи Эрон, Афғонистон ва минтақа давтлатлари учун умумий таҳдиддир деб таъкидлади.

Эрон президентининг Афғонистондаги элчиси ўз сўзларида Афғонистон терроризмга қарши курашда Эроннинг ҳамкори эканлигини ва бу соҳада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик  муҳим ва устувор вазифлардан бири эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча кечқурун қуролли шахслар Афғонистон ғарбидаги Ҳирот  вилоятининг  Гузара шаҳридаги Андеша микрорайонида  жойлашган Имом Замон /ажж/ номидаги масжидга ҳужум қилди.

Шом ва хуфтон намозлари пайтида содир бўлган бу теракт оқибатида 7 нафар намозхон жумладан ушбу масжид имоми, 2 нафар аёл ва бир бола шаҳид бўлиб бир нечта инсонлар жароҳатланди.

Эроннинг Кобул шаҳридаги элчихонаси ҳам ушбу террорчилик ҳаракатни қоралаб берган баёнотида Эрон Ислом республикаси терроризмгва қарши курашда Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик  қилишга тайёр деб эълон қилди.

Ёрлиқ