октябр 10, 2021 12:00 Asia/Tashkent
  • Инқилоби раҳбари: қўшни ва қардош Афғонистон расмийлари Қундуз жиноятиниг қонхўр омилларини жазолаши керак
    Инқилоби раҳбари: қўшни ва қардош Афғонистон расмийлари Қундуз жиноятиниг қонхўр омилларини жазолаши керак

Қундуз шаҳридаги масжидда юз берган ҳалокатли портлаш оқибатида ўнлаб номозхонларни қурбон бўлгани ортидан Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз мурожаатида ушбу буюк оодир этганларни жазоланишини ва бундай фожеаларнинг такрорланишини олдини олишини таъкидладилар.

Ислом Инқилоб муааззам раҳбари идораси матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, кеча Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз мурожаатларида  кўп сонли диндорлар ва муъминларни ўлимига сабаб бўлган Қундуз шаҳри Хонобод туманида юз берган террорчилик портлаш бизларни қайғуга солди деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоб раҳбари шунингдек қўшни ва қардош Афғонистон  расмийларидан бу буюк жиноятни содир этган қонхўрларни жазолаши ва бундай фожеаларнинг такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўриши кутилмоқда деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат ўз мурожаатида  Худованди субҳона ва таоллодан бу ҳодисада шаҳид бўланларгараҳмат қилиши ва ярадорларга зудлик билан шифо  бериши ва тирик қолгаларга сабр тоқатни ао этилиши тиладилар.

Эсатиб ўтамиз жума куни пешин вақтида Афғонисоннинг Қундуз шаҳри Хонобод туманидаги Сайидобод масжидига уюштирилган теракт оқибатида ўнлаб шиа мусулмонлар шаҳид бўлиб яна юзлаб нафар жароҳатландилар.

Терактдан бир неча соат ўтгач  ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятниўз зиммасига олди.

 

Ёрлиқ