октябр 20, 2021 16:38 Asia/Tashkent
  • Тахтравончи: Исроил режимининг жиноятлари жазосиз қолмаслиги керак
    Тахтравончи: Исроил режимининг жиноятлари жазосиз қолмаслиги керак

Эроннинг БМТдаги доимий элчиси ва вакили сионистик режими ўз сўзлларида, Исроил режими ишғол этилган Фаластин сарзаминларида халқаро инснон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ҳуқуқларини бузгани учун жавобгардир ва бундай жиноятлар жазосиз қолмаслиги керак деб изоҳлади.

Кеча Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахтравончи,  Ғарбий Осиё вазиятини кўриб чиқиш хусусида хавфсизлик кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқида,  ишғол этилган  Фаластин  сарзаминдаги ҳозирги вазият хавотирланарлидир ва бу вазиятни давом этиши  Халқаро ҳамжамиятни ташвишга солмоқда деб айтди.

У ўз сўзларида,  фаластинликлар 7 ўн йилликдан бери давом этаётгани босқинчиликлардан ранж чекаётганига тўхталиб,  Исроил босқинчи режими   Фалатин халқига қарши бузғунчи ва жинояткорлик сиёсатларини кучайтирган ва  оддий одамлар айниқса болаларни қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда деб аниқлик киритди.

 Эроннинг БМТдаги элчиси шунингдек,  Исроил режими илгаригидек минтақадаги давлатлар жумладан Сурия суверенитети ва ҳудудий  яхлилигига тажовуз қилиб, БМТга аъзо давлатларнинг суверенитетига қарши  очиқ таҳдид қилиб, минтақадаги тажовуз ва беқарорлик яратувчи ҳаракатини давом эттирмоқда деб баён этди.

Тахтравончи ўз сўзларида  афсуски, Хавфсизлик кенгаши шу кунгача,  БМТ уставига биноан Фаластин ҳудудларини босиб олишни тугатиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаган деб қайд этди.

У сўзларининг бошқа қисмида  ишғол этилган Фаластин халқининг ҳуқуқлари тўлиқ эътироф қилинганида ва қайта тикланишда  Фаластин инқирозини ҳал қилиш мумкин деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ