Теҳронда 20 ойлик танаффусдан кейин биринчи жума намози ӯқилди
(last modified Fri, 22 Oct 2021 16:51:27 GMT )
октябр 22, 2021 21:51 Asia/Tashkent
  • Теҳронда 20 ойлик танаффусдан кейин биринчи жума намози ӯқилди

Коронавирус тарқалиши сабабли Теҳрон ва Эроннинг кўплаб вилоятларида 20 ойлик кутиш сӯнгида бугун бу диний-сиёсий маросим Теҳрон аҳолисининг турли қатламлари иштирокида ўтказилди.

ИРНА хабарига кўра Теҳронда жума намози Cовид-19 касаллигининг тарқалиши туфайли  тўхтатилган эди, лекин бутун мамлакат бўйлаб эмлаш ишларининг жадал суръатларда давом этиши ва коронавирусга қарши кураш миллий штабининг розилиги билан бугун Теҳрон университети  масжидида ҳужжатул ислом вал муслимин  Али Акбарий бошчилигида жума намози ўқилди.

Теҳроннинг жума намозининг муваққат имоми  таъкидлади: Ислом умматининг бирлиги масаласи юзаки масала, усул ва тактика эмас, балки стратегия, асос ва асоснинг асосидир. Мусулмон умматлари орасида энг муҳим масала - бу уларнинг сафлари, руҳлари, қалблари ва фикрларининг бирлиги бўлиб, улар бир сўз билан биродарлик деб талқин қилинади.

Ҳож Али Акбарий қўшимча қилди: Аллоҳ таоло муминлар ўртасида бу муносабатни ўрнатди ва улардан бу муносабатни уйғунлик, сабр -тоқат, муҳаббат ва дўстлик билан сақлашни сўрайди. Ички муаммоларни Ислом умматининг ўзи ҳал қилиши керак. Турли хил дид ва қарашлар, улуғ Пайғамбар услубида ва умматнинг умумий муҳитида ички масала сифатида ҳал қилинади.