октябр 22, 2021 22:29 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Шанхай ташкилоти аъзолари билан 16 миллиард долларлик савдоси

Эрон божхона вакили мамлакатнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари билан 16 миллиард долларлик савдо-сотиқни амалга оширганини  эълон қилди.

Эрон Телерадио қӯмитаси ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон божхонаси вакили Саййид Руҳуллоҳ Латифий  деди:
  Жорий йилнинг биринчи ярмида (1400) Эрон ва Шанхай битими аъзолари ўртасида 26 миллиард 387 минг тоннадан ортиқ 16 миллиард 56 миллион 697 минг 709 доллар миқдорида товар айирбошланди.

Эрон божхона вакили қўшимча қилди: "Бу миқдорнинг 9 ярим миллиард доллари экспортга, 6 ярим миллиард доллари эса импортга тўғри келади".

Латифийнинг таъкидлашича, Хитой Эрондан жорий йилда 6 миллиард 568 миллион долларлик 14 миллион 833 минг тоннадан ортиқ товар сотиб олган  ва 77   фоиз ҳолда Эроннинг экспорт йўналишларида биринчи ўринни эгаллаган.

Эрон Ислом Жумҳурияти яқинда бўлиб ўтган саммитда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган эди.

Ёрлиқ