Машҳад шаҳрида нафис ва универсал узуклар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
(last modified Sat, 06 Nov 2021 11:34:10 GMT )
ноябр 06, 2021 16:34 Asia/Tashkent
  • Машҳад шаҳрида нафис ва универсал узуклар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
    Машҳад шаҳрида нафис ва универсал узуклар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Эроннинг Хуросони Разавий виляоти маркази- Муқаддас Машҳад шаҳрида " Кийик кафолатчиси" номли нафис ва глобал узуклар кўргазмаси ўтказилмоқда.

Эрон-пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, қалам билан узукни гравюра қилиш устаси Али Жаҳоний  Эрон ҳунармандчилиги саноатида таништириш мақдсадида 213 та узукни " Кийик кафолатчиси"  кўргазмасида намойиш бермоқда.

Бундан ташқари  кўргазмасда иккита нафис узук " Феникс парвози" ва " Севишганлар жаннати" ҳам намойиш этилмоқда.

 Бу узуклардан бирида иккита феникс гравюраси ҳамда ошиқлар жаннати ҳалқасида эса Имом Ҳусейн /а/ ва Имом Ризо /а/ ни муқаддас зиёратгоҳлари дизайни ҳам ёзилган.

Устод Али жаҳоний     асарлари араб давлатлари жумладан Қувайт, Ироқ, шунингдек Япония, АҚШ ва Германия каби бошқа мамлакатларга ҳам юборилган.

Нафис ва универсал узуклар кўргазмаси Машҳад шаҳрида  10 кун яъне 10 - 19 ноябргача давом этади.

Ёрлиқ