Иброҳим Раисий: Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш учун ядровий музокараларда жиддий ёндошамиз
(last modified Wed, 17 Nov 2021 07:02:20 GMT )
ноябр 17, 2021 12:02 Asia/Tashkent
  • Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш учун ядровий музокараларда жиддий ёндошамиз
    Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш учун ядровий музокараларда жиддий ёндошамиз

Эрон президенти россиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, биз Эрон миллатига қарши қўлланган барча санкцияларни бекор қилиш учун ядровий музокараларда жиддиймиз деб таъкидлади.

Кеча Эрон ислом республикаси президенти, Сайид Иброҳим Раисий Россия президенти Владимир Путинга қўнғироғи учун миннатдорчилик билдириб, Эрон мамлакати Россия билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Раисий ўз сўзларида  Теҳрон ва Москва кўплаб халқаро масалаларда яқинлашгани ва ҳамкорлик қилаётганини баён этиб,  бир томнламаликка қарши курашиш ва кўп томонлама сиёсатларни мустаҳкамлаш икки давлатнинг умумий мақсадларидандир деб изоҳлади.

Эрон ислом республикаси президенти телефон орқали бу суҳбатда, минтақавий масалаларда икки давлат ўртасида ҳамкорлик қилиш зарурлигига тўхталиб, биз Сурия халқи ва ҳукумти иродасига қарши чет эл айрим мамлакталар қўшинларини Сурияда қолишини давом этишини ноқонуний эканлиги  ҳамда бу давлат барқарорлиги ва хавфсизликига таҳдид сифатида биламиз деб эслатди.

Иброҳим Раисий  Афғонистон ўзгаришларига ишора қилиб, ИШИДнинг Афғонистондаги фаоллашгани минтақа вабу давлат учун хавфли эканлиги ва бу фитна хавфидан  ҳушёр бўлишимиз керак деб қўшимча қилди.

У сўзлларининг бошқа қисмида,  Эрон ислом республикаси Афғонистонда  барча этник ва сиёсий ва диний гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузилишини истайди ва  бундай давлатни ташкил этилиши Афғонистон хафсизлигини таъминлаши мумкин деб аниқлик киритди.

Телефон орқали бу суҳбатда Россия президенти Владимир Путин ҳам  Москва ҳукумати Теҳроннинг икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича янги ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишдаги таклифларни қўллаб-қувватлайди ва биз буни имкони қадар тезроқ якунлашиш ва амалга оширишга қарор қилдик деб айтди.

Путин шунингдек биз икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик даражасини ошириш бўйича ижобий тенденцияларга гувоҳ бўлмоқдамиз ва ҳамкорликни ривожантириш жараёни шубҳасиз тезлашади деб эълон қилди.

Россия президенти эронлик касбдоши билан бу суҳбатида икки давлатнинг минтақавий мавзулар хусусан Сурия бўйича ҳамкорликига ишора қилиб, биргаликда ҳаракат қилиш орқали Сурия мустақиллигини сақлаб қолишига ва бу мамлакатдаги террорчи гуруҳлар ва ячейкаларни йўқ қилишга мувафаққ  бўлдик деб эслатди.