БМТдаги Эрон элчиси: АҚШ ва Европанинг тройкаси ядровий келишувдаги мажбуриятларини бузишган
Эроннинг БМТдаги доимий вакили кеча сўзлаган нутқида, АҚШнинг Биргаликдаги ядровий ҳаракат режасини тарк этгани ва бу халқаро келишувга нисбатан Европанинг 3 лик мамлакатларини ўз ваъдаларига амал қилмаганига тўхталиб, ядровий келишув ҳақидаги инкор этиб бўлмайдиган факт шундан иборатки, Эрон бу келишув шартларини бажарган бироқ АҚШ ва Европа тройкаси ўз мажбуриятларини бузган деб эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги вакили Мажид Тахтравончи бу ташкилот Бош Ассамблеясининг МАГАТЭнинг йиллик ҳисоботини қабул қилиш учун йиғилишида, АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиши, ноқонуний санкцияларини қайта қўллаши ва БМТ Хавфсизлик кенгашиниг 2231-сонли резолюциясига риоя қилмаслиги, Эроннинг бу резолюция доирасидаги қонуний ҳуқуқларидан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда деб маълум қилди.
Тахтравончи сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг Биргаликдаги ҳаракат режасидаги янги одимларига тўхталиб, ядровий келишувдаги барча томонларнинг бу келишувдаги мажбуриятларини тўлиқ ва таъсирчан бажаришлари ва барча ноқонуний санкцияларини бекор қилиши ва Ғарб давлатларининг ўз мажбуриятлари бошқа бузилмаслигига кафолат берганида, Эрон Биргаликдаги ҳаракат режасини тўлиқ бажаришга тайёр деб таъкидлади.
Эроннинг БМТдаги элчиси сўзлари якунида сионистик режимнинг Эрон ядровий иншоотларига қўпорувчилик ҳужумлари ва бу режимниг Эрон ядрошунос олимларига қарши ўтган йилларда уюштирган террорчилик ҳужумлари давомида эронлик машҳур ядрошунос олим Фахрийзоданинг шаҳид этилганига тўхталиб, Халқаро ташкилотлар айниқса БМТнинг бундай жиноятларни қоралашга чақирди.
Тахтравончи шунингдек Исроил режими илгаригидек NPT аъзоси эмас ва бу келишув ва МАГАТЭнинг битимларини қабул қилишни истамайди, бинобарин Халқаро Атом энергияси ташкилоти ҳам бу масалани ҳал қилиш учун профессионал тарзда шуғулланиши керак деб аниқлик киритди.