Эрон парламенти раиси ва Туркия президенти икки томонлама иқтисодий алоқаларни кучайтиришни таъкидладилар
Эрон парламенти раиси Туркия президенти билан учрашганида, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни юксалтириш зарурлигини баён этар экан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорилкларга оид кенг-қамровли ҳужжатлар амалга оширилмоқда ва бу эса алоқаларни кенгайтиришга жиддий азм-ирода мавжудлигининг далилидир деб изоҳлади.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича. бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Ислом ҳамкорилк ташкилоти парламентлараро иттифоқи йиғилиши доирасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва бу мамлакат парламенти раиси Мустафо Шантуб билан мулоқотида қўшма ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.
Қолибоф бу учрашувда, Эроннинг 3+3 форматидаги Кавказ ҳамкорлик ташаббусини қўллаб-қувватлашига тўхталиб, Кавказ зоннасида барча мамлакатлар ўртасидаги яхши ва муҳим ҳамкорлик ва алоқалар минтақа ривожланиши ва тараққиётига ҳисса қўшиши мумкин деб таъкидлади.
Эрон парламенти раиси, Вена музокараларига ҳам ишора қилиб, буюк давлатлар ўз истак- хоҳишларини бошқа масалаларга юкламасликлари кераклигини билишлари лозим ва агар улар бошқаларнинг манфаатларига ҳурмат қилишни қабул қилишса келишувга эришиш мумкин деб қўшимч қилди.
Туркия президенти, Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам Эрон парламенти раиси учрашганида коронавирус вазияти ва унинг мамлакталар иқтисодий муносабатларига салбий таъсирига ишора қилиб, шунга қарамасдан Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлар ривожланган деб аниқлик киритди.
Ражаб Тойиб Эрдуған ўз сўзларида Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий алоқларани кучайтириш зарурлигини эслатиб, Вена музокараларни ядровий келишвни амалга оширишда адолатли якунланишига умид билдирди.
Туркия президенти Афғонистондаги ўзгаришлар ва бу мамлакатдаги муҳожирлар инқирозига ҳам тўхталиб, Халқаро ташкилотлар афғонистонлик муҳожирларни қабул қилишда Эронга ёрдам кўрсатиши лозим деб айтди.
Эслатиб ўтамиз 9-10 кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида " Фаластин, муҳожир ва Афғонистон" мавзусидаги Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентлараро уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди.