Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истеъдодли ва юксак билим эгалари билан учрашувидаги баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6859-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_истеъдодли_ва_юксак_билим_эгалари_билан_учрашувидаги_баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбари мавзунинг халқаро бўлиши ва Америкаликлар ва Европаликларнинг жаҳонга боғланиш учун Эронга тавсияларини, қарам маданиятнинг қайта тикланаётганининг очиқ намунасидир деб атадилар
(last modified 2018-08-22T13:18:06+00:00 )
октябр 19, 2016 13:49 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истеъдодли ва юксак билим эгалари билан учрашувидаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбари мавзунинг халқаро бўлиши ва Америкаликлар ва Европаликларнинг жаҳонга боғланиш учун Эронга тавсияларини, қарам маданиятнинг қайта тикланаётганининг очиқ намунасидир деб атадилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари мавзунинг халқаро бўлиши ва Америкаликлар ва Европаликларнинг жаҳонга боғланиш учун Эронга тавсияларини, қарам маданиятнинг қайта тикланаётганининг очиқ намунасидир деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб илмий соҳадаги истеъдод эгалари ва энг юксак билим соҳиблари билан учрашган чоғида шундай айтдиларки, Ғарбликлар тарифлаётганидек жаҳон жамиятига бирлашишга қаршилик кўрсатиш ташқи алоқаларга қаршилик қилиш маъносини англатмайди, балки қудратли давлатларнинг мамлакатнинг иқтисодиётига, сиёсатига ва хавфсизлигига мажбурий маданиятни сингдириш ҳаракатларига қарши туриш маъносини беради. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шайтоний қудратларнинг ҳар қандай ҳаракатга қаршилик кўрсатиб душманлик қилишларига ишора қилиб шундай айтдиларки, америкалик сиёсатчиларнинг бири томонидан Эрон тарафдорларини ҳимоя қилиб, Эронга қарши санкцияларни давом эттиришга асосланган баёноти ҳам АҚШга нисбатан ёмон қарашларга олиб келади. Ул ҳазрат ўз нутқи давомида, Европа иттифоқи томонидан Эроннинг катта имкониятлари ва потенциали ҳақида билдирган охирги баёнотларига ишора қилиб шундай айтдиларки, Эронннинг тараққиёти, ривожланиши ва инсоний ва табиий манбалари тўғрисида билдирилган сўзлар, фақат мақтаниш учун айтилган эмас, балки буларнинг барчаси ҳақиқат бўлиб Ғарбликлар ҳам буни этироф этишмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг илмий ҳаракатларининг тўхтаб қолишини душманнинг асосий мақсади деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, агар улар ушбу мақсадларини амалга ошира олишмаса одамларни тўғри йўлдан оғдиришга уринишади, бунинг учун улар йирик маблағларларни сарфлашади.