Амир Абдуллоҳиён: Эрон ва Афғонистон халқлари ўртасида ўзига хос қариндонлик муносабатлар мавжуд
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги қариндошлик ришталарини таъкидлаб, Афғонистоннинг ғайратли халқининг саъй -ҳаракатлари ҳеч бир хорижий қудрат ва ҳукумат Афғонистонни босиб олмайдигани ва унга ҳукмронли қила олмайдиганини кўрсатди деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Теҳронда Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий ва уни ҳамроҳлик қилгар делегацияни қабул қилганида, Толибон етакчиларининг Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга нисбатан ижоибй сўзларига тўхталиб, бу борада мақбул кўрсаткичларни тақдим этиш зарурлигини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Эрон ислом республикасининг Афғонистоннинг жабрланган халқига етказган гуманитар ёрдамларини эслатиб, Теҳрон давлатини инсонпарварлик ёрдамлар юборишни давом эттириши билан Афғонистон халқи муаммоларини камайтириш мақсадида кўпроқ кўмаклар юбориш учун минтақаси потенсиали ва имкониятлардан фойдаланади деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Афғонистонда ўтгагн 20 йил ичидаги нотўғри сиёсатларини танқид қилиб, Афғонистон ва қўшни мамлакталар ўрасидаги келишмоқчиликларни вужудга келтиришни АҚШнинг минтақадаги сиёсатларидан эканлигини маълум қилди.
Абдуллоҳиён бу учрашувда АҚШ томонидан музлатиб қўйилган Афғонистоннинг активлари бу мамлакат халқининг иқтисодий аҳволини яхшилашга ёрдам бериш учун гуманитар мақсадларда озод этилиши керак ва Афғонистонга топшириши лозим деб аниқлик киритди.
Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий ҳам Эронга ўтган 43 йил ичида афғонистонлик қочқинларга мезбонлик қилгани учун миннатдорчилик билдириб, икки халқ ўртасидаги қўшма томонларни эслатиб ўтди.
Мутаққий шунингдек Эро Ислом республикаси ҳар доим Афғонистон ёнида бўлганини ва Афғонистоннинг янги ҳукумати қўшни давлатларнинг ҳеч бирига қарши эмаслигини таъкидлади.