Январ 11, 2022 16:26 Asia/Tashkent
  • Қатар амири: Эрон билан алоқалар биз учун катта аҳамиятга эга
    Қатар амири: Эрон билан алоқалар биз учун катта аҳамиятга эга

Қатар амири Эрон ТИВ раҳбари билан учрашганида Эрон ва Қатар ўртасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш ва ўзаро алоқаларни янада юксалтиришни таъкидлади.

Қатар расмийлари билан музокара қилиш мақсадида Форс Кўрфазининг икки давлатига сафарида Дохада бўлган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан мулоқот қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Эрон ва Қатар муносабатларидаги афзалликларни ҳисобга олган ҳолда икки давлат ўртасида иқтисодий соҳаларда алоқаларни шакллалантириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири  Теҳроннинг 13 -ҳукуматининг қўшни давлатлар билан муносабатларига ёндашувини изоҳлар экан, икки давлат ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш учун икки давлатнинг энг юқори даражаларида делегациялар алмашинувини ҳам айтди.

Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари Теҳроннинг минатқавий истиқболи ва минтақа давлатлари билан икки томонлама ёки кўп томонлама шаклларда ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

 Золимона санкцияларни бекор қилиш масаласида Венада бўлиб ўтган сўнгги музокаралар,  Афғонистон ва Яманга тегишли мавзулар ҳам  Эрон ТИВ раҳбари ва Қатар амирии муҳокама қилган бошқа масалалардан эди.

Қатар давлати амири бу учрашувда  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг аҳамияти ҳамда  минтақа масалаларда икки мамлакатнинг ҳамкорликларига тўхталиб,  Доха давлатини  Эрон билан ҳамкорликларини янада кенгайтиришга қизиқаётганини баён этди.

 

Ёрлиқ