Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истеъдод эгалари билан учрашгандаги баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6910-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_истеъдод_эгалари_билан_учрашгандаги_баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истеъдод эгалари билан учрашгандаги баёноти
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
октябр 20, 2016 08:45 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истеъдод эгалари билан учрашгандаги баёноти

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истеъдод эгалари билан учрашгандаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари мавзунинг халқаро бўлиши ва Америкаликлар ва Европаликларнинг жаҳонга боғланиш учун Эронга тавсияларини, қарам маданиятнинг қайта тикланаётганининг очиқ намунасидир деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб, илмий соҳадаги истеъдод эгалари ва энг юксак билим соҳиблари билан учрашган чоғида шундай айтдиларки, Ғарбликлар тарифлаётганидек жаҳон жамиятига бирлашишга қаршилик кўрсатиш ташқи алоқаларга қаршилик қилиш маъносини англатмайди, балки қудратли давлатларнинг мамлакатнинг иқтисодиётига, сиёсатига ва хавфсизлигига мажбурий маданиятни сингдириш ҳаракатларига қарши туриш маъносини беради. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шайтоний қудратларнинг ҳар қандай ҳаракатга қаршилик кўрсатиб, душманлик қилишларига ишора қилиб шундай айтдиларки, америкалик сиёсатчиларнинг бири томонидан Эрон тарафдорларини ҳимоя қилиб, Эронга қарши санкцияларни давом эттиришга асосланган баёноти ҳам АҚШга нисбатан ёмон қарашларга олиб келади.

     Ул ҳазрат ўз нутқи давомида, Европа иттифоқи томонидан Эроннинг катта имкониятлари ва потенциали ҳақида билдирган охирги баёнотларига ишора қилиб шундай айтдиларки, Эронннинг тараққиёти, ривожланиши ва инсоний ҳамда табиий манбалари тўғрисида билдирилган сўзлар, фақат мақтаниш учун айтилган эмас, балки буларнинг барчаси ҳақиқат бўлиб, Ғарбликлар ҳам буни этироф этишмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг илмий ҳаракатларининг тўхтаб қолишини душманнинг асосий мақсади деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, агар улар ушбу мақсадларини амалга ошира олишмаса одамларни тўғри йўлдан оғдиришга уринишади, бунинг учун улар йирик маблағларларни сарфлашади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, Америка Исломий ҳукуматнинг шундай имкониятлардан фойдаланмаслиги учун албатта эронликлар билан кураш олиб боради. Эрон халқининг тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, ўтган ярим аср давомида иқтисодий ва илмий соҳаларда орқада қолиш, Америка қўшма штатлари томонидан мамлакатнинг ички ишларга аралашуви ва кўп нарсани талаб этиши ортидан келиб чиққан. АҚШ давлати ядровий дастурлардан хавотирланиш баҳонаси билан Эронга қарши санкцияларни жорий этди ва кўп маротаба Эронни ҳарбий ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

       Америка давлати анча йиллардан буён Эрон миллатини тиз чўктиришни ниятида бор имкониятларини ишга солиб келмоқда, лекин бугунга келиб шу нарсани билдики, санкциялар ва ҳарбий таҳдидлар билан Эрон халқини ўзига бўйсиндира олмайди ва улар устидан ҳукмронлик қилолмайди. Албатта бу Американинг хусуматлари тугади деган маънони англатмайди. Америка давлати турли баҳоналар билан Эронга қарши душманона ҳаракатларни амалга оширди ва ушбу адоват эски ярага айланди. Америка Эронга қарши чораларни кўриш учун бир қанча вариантларни ўзининг кун тарбига олган. Шулар жумласидан, Эроннинг иқтисодий тараққиётида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган мутахассисларга нисбатан ва илмий ўсишда салбий таъсир ўтказиш ҳамда маданий нуфуз ортиришдир. Ушбу жараён тегишли тартибда ташкиллаштирилган бўлиб, Американинг ушбу хусуматли ҳаракатларига қарши кураш учун душманни таниб олиш учун донолик ва ҳушёрлик талаб этилади. Ушбу тарихий огоҳликдан келиб чиқиб, Эрон халқи Америка давлатига ишонишмайди. АҚШ томонидан кўрилаётган чоралар ва ҳатти-ҳаракатларнинг умумий ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, Америка сиёсатчиларининг мустабидлик моҳиятини таниб олишни билдиради. Албатта ушбу аҳвол Америка сиёсатчиларининг ахлоқ ва маънавиятдан анча йироқда эканлигини таъкидлашга эҳтиёж сезади.

     Америкада маънавият ва ахлоқдан йироқ бўлиш хислатлари фақат ушбу мамлакатдан ташқарида эмас. Америка қўшма штатларидаги сайлов олди компаниясидаги рақобатлар ва ушбу сайловда иштирок этаётган иккала номзод ўртасида муҳокама этилаётган мавзу ҳам Америкадаги қудрат эгаларида иймон ва маънавият йўқлигининг очиқ ойдин намунасидир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари бу ҳақда шундай атдиларки, кейинги ҳафталарда Америка президентлик сайловида иштирок этаётган ушбу икки номзоддан бири жаҳоннинг энг қудратли, бой ва йирик атом қуролига эга бўлган ҳамда оммавий ахборот воситалари жиҳатидан катта имкониятга эга бўлган давлатга президент бўлади. Эҳтимол базилар тасаввур қилганидек Американинг ушбу ҳатти-ҳаркатлари поёнига етса, бироқ Американинг дунёда яккаҳукмронлик қилиш учун ҳаракат қилаётганини инкор этадиган бирон бир далил йўқ. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари эслатиб ўтганидек, бугунги инсоният муаммолари ва мусибатлари ва моддий тафаккурининг боши берк кўчага кириб қолиши, жаҳонни инсон ва халақаро масалада янги сўзларни айтишга олиб келмоқда.         

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.