Раисий: Санкцияларни бекор қилиш, текшириш ва ҳақиқий кафолат ядровий битимнинг асосий тамойилларидир
(last modified Sun, 30 Jan 2022 05:59:31 GMT )
Январ 30, 2022 10:59 Asia/Tashkent
  • Раисий: Санкцияларни бекор қилиш, текшириш ва ҳақиқий кафолат ядровий битимнинг асосий тамойилларидир
    Раисий: Санкцияларни бекор қилиш, текшириш ва ҳақиқий кафолат ядровий битимнинг асосий тамойилларидир

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Франсия Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқотда, санкцияларни бекор қилиш, текшириш ва амалда кафолат бериш ядровий келишувнинг асосий тамойиллари эканини таъкидлади.

Президент ахборот базасига кўра; Эрон Ислом жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий шанба куни кечқурун Франсия президенти Эммануел Макрон билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг максимал босим сиёсати муваффақияцизликка учраганини тан олганига ишора қилиб, шундай деди: Ислом Жумҳурияти музокаралар жараёнида келишувга эришиш учун ўз иродасини ва жиддийлигини исботлади. Бошқа томоннинг бу борадаги ҳар қандай уриниши санкцияларни бекор қилишни, текшириш ва кафолатни ҳақиқийлигини ўз ичига олиши керак.

Минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликнинг чет эл аралашуви билан эмас, фақат минтақа ичидаги ечимлар билан таъминланиши мумкинлигини таъкидлаган Раисий, халқаро ҳамжамиятни Ямандаги гуманитар инқирозга эътибор қаратиб, мамлакатнинг мазлум халқи қамалини олиб ташлашга чақирди.

Франсия президенти Эммануел Макрон ҳам ушбу телефон суҳбатида Эрон Ислом Жумҳурияти АҚШга ишонмаслик ҳуқуқига эга эканлигини, чунки инқирозга айнан АҚШ сабаб бўлганини таъкидлади.

Эммануел Макрон, шунингдек, Яман халқига қарши ҳарбий тажовузни, айниқса, яқинда содир этилган ҳужумларни қоралади.

Минтақадаги воқеалар, жумладан, Ливандаги вазият Эрон ва Франсия президентлари ўртасида муҳокама қилинган бошқа мавзулар бўлди.

Ёрлиқ