Ислом инқилоби муаззам раҳбари: Ойдинлаштириш жиҳоди қатъий ва бевосита фарздир
(last modified Tue, 08 Feb 2022 11:58:28 GMT )
феврал 08, 2022 16:58 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби муаззам раҳбари: Жиҳодни тушунтириш қатъий ва бевосита фарздир
    Ислом инқилоби муаззам раҳбари: Жиҳодни тушунтириш қатъий ва бевосита фарздир

Ислом инқилоби муаззам раҳбари армия ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўмондонлари билан бўлган гуруҳ йиғилишида шундай таъкидладилар: Ойдинлаштириш жиҳоди қатъий ва бевосита фарздир.

Муаззам раҳбар девони ахборот базасига кўра, Оятуллоҳ Хоменаий Ҳаво кучларининг 1979 йил 10 февралда Имом Хумайнийга (РА) тарихий байъатининг йиллиги муносабати билан ҳаво кучлари ва ҳаводан мудофаа қўмондонлари билан гуруҳ йиғилишида , бу ажойиб байъатни тарихий бурилиш нуқтаси деб аталадилар ва дедилар: Бугунги кунда исломий низомнинг ғалабалар, ютуқлари, тараққиёти ва оламшумул ҳаракатларини бузиб кўрсатиш мақсадида душманнинг тажовузига қарши туриш мудофаа ҳаракати ва ойдинлаштириш жиҳодининг бевосита ва қатъий бир фарзга эътибор қаратган ҳолда қўшма ҳаракатни талаб этади.

Оятуллоҳ Хоманаий таъкидладилар:Бу ҳаракат аслида Имом (р.а.) қудратли саркардаси бўлган ғоялар ва муқаддас жиҳодга содиқлик байъати эди. Шундай экан, ушбу маънавий ҳаракат давом этади ва бу ғоялар йўлида бўлган барча кишилар бу ҳаракатда иштирокчиларидир.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари бу жуда самарали ҳаракатнинг муҳим хусусиятларидан бирини зобитлар ва ҳарбий ҳаво кучлари томонидан “замонавий эҳтиёжни англаб етиш” ва бу ақлли ҳаракатни фаросат асосида амалга ошириш деб таърифлаб, шундай дедилар: Бу ҳаракат, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ва номард Паҳлавий режимининг ҳисоб-китоблари нотўғри эканлигини ва уларга ўзлари тасаввур ҳам қилмаган жойдан зарба берилганини кўрсатди.

Оятуллоҳ Хоманаий қўшимча қилдилар:Агар Ҳақ ва Ислом фронти кучлари жиҳодчиликнинг ҳар бир соҳасида, жумладан, ҳарбий, илмий, тадқиқот ва бошқа соҳаларда фаол, самарали ва умидвор бўлса, қарши томоннинг зоҳирий улуғворлиги ва жасоратидан қўрқмасалар, душман ҳисоб-китоблар албатта ҳавога учади. Бу дахлсиз илоҳий ваъдадир.

У киши таъкидладилар:Бугунги кунда ҳам америкаликларнинг ҳисоб-китоблари нотўғри ва уларга ўзлари тасаввур ҳам қилмаган жойдан зарба беришмоқда. Яна ҳам ўз президентларидан, яъни АҚШнинг собиқ ва ҳозирги президентлари амалда қўлни қўлга бериб, ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан Американинг қолган обрўсини ер билан яксон қилишди.

Оятуллоҳ Хоманаий сўз эркинлиги даъвосига қарамай, оммавий ахборот воситалари диктатурасини Ғарб давлатларининг диктатура турларидан бири деб атадилар ва кибермаконда шаҳид Сулаймоний номи ва суратининг олиб ташланиши каби мисолларга ишора қилдилар:Улар Ғарб сиёсатига зид бўлган ҳар қандай сўз ёки тасвирни тақиқлайди ва бунинг эвазига Ислом ва Ислом Жумҳуриятини йўқ қилиш учун бу макондан унумли фойдаланади.

У киши Исломий мамлакатнинг ёвуз кучлар иродасига қарши тобора кучайиб бораётганини халқнинг эртанги кунини ваъда қилиш деб билдилар ва айтдилар:Ислом Жумҳурияти бу 43 йил давомида қудрат билан ривожланиб, кундан-кунга кучайиб, мустаҳкамланиб борар экан, бу илоҳий муваффақият учун ҳаракат келажакда ҳам аввалгидан яхшироқ давом этади ва душман яна мағлубиятга учрайди.