феврал 09, 2022 17:58 Asia/Tashkent
  • Хайбар бузувчи\
    Хайбар бузувчи\" узоқ масофали ракетасининг намойиши

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аниқ ва узоқ масофага мўлжалланган “Хайбар бузувчи” стратегик ракетасини тақдимотини ўтказди.

Сепаҳ Неwс хабарига кўра; ушбу тақдимот Эрон Ислом инқилоби ғалабасининг қирқ уч йиллигига тўғри келиб, чоршанба куни Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Муҳаммад Бақирий ва ИРГК ҳаво кучлари қўмондони Сардор Амир Али Ҳожизода иштирокида аниқ нишонга олувчи ва узоқ масофали ракета Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг стратегик ютуғи  сифатида эълон қилинди.

Хайбар бузувчи стратегик ракетаси Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг узоқ масофали ракеталарининг учинчи авлоди бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга. Ушбу ракета қаттиқ ёқилғига эга бўлиб, унинг оғирлиги ўхшаш намуналарга нисбатан учдан бир қисмга, тайёрлаш ва отиш вақти эса олтидан бирга қисқарди.

Ҳаддан ташқари чаққонлик ва 1450 км масофадаги нишонларни уриш тезлиги бу ракетанинг бошқа имкониятларидир.

бу буткул Эроний бўлган ушбу ракета Ғоядан маҳсулотгача барча босқичларида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво кучларининг меҳнаткаш олимлари томонидан ишлаб чиқилган ва ясалган.

Ёрлиқ