1400 йил 22-баҳман Явмуллоҳ маросимининг якуний резолюцияси
(last modified Fri, 11 Feb 2022 09:22:41 GMT )
феврал 11, 2022 14:22 Asia/Tashkent
  • 1400 йил 22-баҳман Явмуллоҳ маросимининг якуний резолюцияси
    1400 йил 22-баҳман Явмуллоҳ маросимининг якуний резолюцияси

Шамсий 1400-йилнинг 22-баҳмани (милодий 2022йилнинг 11-феврали)да бўлиб ўтган юриш ва маршлар қатнашчилари ўз резолюциясида тараққиёт ва ривожланиш чўққиларини забт этгунга қадар ҳар қандай шароитда ҳамжиҳатлик ва бирдамликни сақлашга, халқ муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилишга урғу бердилар.

Инқилобнинг қирқ тўрт йиллигини нишонлаш ва имом Хумайний , Муаззам Раҳбар ва шаҳидлар ғоялари билан аҳдни янгилаш тўғрисидаги Баҳман 22 марши резолюциясида, Исломий Эрон шаҳидларни қадрловчи ва художўй халқи, Ислом инқилоби Муаззам раҳбарининг доно йўл-йўриқлари ва инқилобий қарашлари эзгулик эканлигини ва ғарб оммавий ахборот воситаларининг мустабидлиги, алдамчи ҳаракатлари ва тўқима достонларидан фойдаланиб, қийшиқ душман турли соҳаларда инқилоб ютуқлари тараққиётини арзимас қилиб кўрсатишга уринаётгани таъкидланди.

Бу резолюциясида Ислом инқилобининг ёруғ йўлини давом эттириш инқилобнинг иккинчи босқичи бўлиб, таълим олиш ва ғоя асосида амал қилиш ҳамда тушунтириш сай-ҳаракатини аниқ ва бевосита бурч сифатида қабул қилиш билан, инқилобни тан олиш чўққиси эканлиги ва бу замон талаби ва унинг юксак чўққиларига эришиш мумкинлиги қайд этилган.

Резолюцияда илм-фан, технология, иқтисодий ва ҳарбий соҳаларни кўпайтириш, айниқса, Эрон халқининг ядровий ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш, мудофаа ва ракетага қарши мудофаа саноатининг кучайиб бориши барча томонидан талаб қилинаётгани ва Ғарбнинг юқори лавозимли расмийларининг   Эроннинг мудофаа тамойиллари бўйича позициялари қораланади.

Баҳман 22 юриши қатнашчилари миллий бирдамликни сақлаш, оқимлар ичида ва ташқарисида ҳар қандай бўлувчи ва фитначи ҳаракатлардан тийилишга яна бир бор урғу бериб, Фаластин ва ишғол остидаги Қуддусни ҳимоя қилишда Ислом олами ва Қаршилик Жабҳасининг мусулмонларнинг энг муҳим вазифаси сифатида бирдамлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирдилар. Шунингдек, Ал-Сауд босқинчи режими ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги ваҳший жиноятлари, халқаро ҳамжамият ва инсон ҳуқуқлари даъвочиларининг жим туришини қораладилар.

Ёрлиқ