Бағдодда Вилоятий ва Аммор Ҳакимнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди
Исломий ўйғониш ассамблеяси бошткотиби ва Ироқнинг исломий олий мажлиси раиси такфирий ақидаларни ислом дунёсининг энг буюк муаммолари ва таҳдидларидан эканлигини таъкидладилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун исломий ўйғониш Халқаро ассамблеяси Бош котиби ва Халқаро ишларидаги Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбаринининг маслаҳатчиси, Али Акбар Вилоятий Бағдод шаҳрида Ироқ исломий олий кенгаши раиси Аммор Ҳаким билан ўтказган матбуот анжуманида, исломий ўйғониш халқаро ассамблеяси ислом дунёсининг энг буюк муаммоси бўлган такфирий ақидаларини таг- тубидан нобуд этишга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.
Исломий ўйғониш халқаро ассамблеяси олий кенгашининг 9 чи йиғилишида қатнашиш учун Бағдодга сафар қилган Али Акбар Вилоятий ўз сўзларида мазкур муассасада 22 та исломий мамлакатларни қатнашиши мусулмонлар бирлигининг нишонасидир деб айтди.
Сайид Аммор Ҳаким ҳам матбуот анжуманида Исломий ўйғониш халқаро ассамблеяси олий кенгашининг конференцияси шундай бир ҳолда Бағододда ўтказилмоқдаки, Мўсул шаҳрини террористлардан тозалаш ва ИШИД террористларига қарши кураш якунланмоқда деб таъкидлади.