Ҳазрати Али (а.с) таваллуд айёмлари муносабати билан табрик
Бугун ҳижрий 1443-йил ражаб ойининг ўн учинчи сешанбаси, 2022-йил 15-февралга тенг, Амирул Мўмин Али (а.с.) муборак таваллудларининг йиллигидир.
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (а.с.) ражаб ойининг ўн учинчи куни онаси Фотима бинти Асад учун Каъба девори ёрилиб, шу муқаддас уйга кирганларида дунёга келдилар.
Имом Али (а.с.) ўсмирлик чоғларида Ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (а.с.) қўлларида катта бўлганлар.
У Исломга биринчи бўлиб эътиқод қилган ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) га Ислом динини тарғиб қилишнинг барча босқичларида Имом Али асосий ёрдамчи бўлган.
Эрон Ислом Жумҳурияти тақвимида Имом Али (р.а.) таваллудларининг ҳар йилги санаси “Оталар куни” деб номланади.Бутун исломий Эрон халқи ҳақиқатда имоматнинг отаси бўлган Имом Али (а.с.) таваллуд кунини нишонлайди.
Эрон Ислом Жумҳурияти радио ва телевидениеси бутун дунё мусулмонлари ва бошқа озодлик изловчиларини Имом Али (а.с.) таваллудларининг йиллиги билан табриклайди.