Дохада Қатар амири томонидан Эрон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
(last modified Mon, 21 Feb 2022 11:17:40 GMT )
феврал 21, 2022 16:17 Asia/Tashkent
  • Дохада Қатар амири томонидан Эрон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
    Дохада Қатар амири томонидан Эрон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Қатар Амирининг саройида Эрон президети расман кутиб олинди.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг расмий таклифи билан ОПЕКнинг  6 газ саммитида иштирок этиш мақсадида бу мамлакатга ташриф буюрган Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  Қатар амирининг саройида бу мамлакат амири томонидан  расман кутиб олинди.

Эрон президенти  Қатар амири томонидан расмий кутиб олинганидан кейин у билан мулоқот қилди.

Иброҳим Раисийнинг Қатарга сафари жараёнида  икки мамлакат олий делегациялари музокараларида бир нечта ҳамкорлик  ҳужжат ва шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Эрон президенти Доха шаҳрига ташрифининг иккинчи куни газ экспорт қилувчи давлатлар ассамблеясининг олтинчи саммитида нутқ сўзлайди.

Мазкур саммитда газ экспорт қилувчи давлатлар раҳбарлари ва юқори мартабали амалдорлари иштирок этиб уларнинг бир қатори йиғилиш доирасида Эрон президенти билан учрашади.