Иброҳим Раисий: Эрон оғир дамларда минтақадаги барча мамлакатларга дўст эканини исботлаган
Эрон президенти минтақавий ҳамкорликларни ўзаро алоқалар, ҳамкорлик , муносабатлар ва яқинлашув йўналишида ўзгартиришга интилаётганини таъкидлаб, Эрон оғир вазиятларда минтақадаги барча мамлакатларга дўстлигини исботлаган деб изоҳлади.
Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий Дохага уюштирган ташрифи жараёнида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан қўшма матбуот конференцияда Эрон мамлакати барча мустақил миллатлар ва маамлакатлар манфаатлари ёнида эканлигини исботлаган деб айтди.
У ўз сўзларида, Эрон Ислом республикасининг терроризмга қарши кураш ва максимал иқтисодий компанияси каби иккита кураш майдонида ғалаба қозонганини эслатиб, АҚШ асосий санкцияларни бекор қилиш учун иродасини исботлаши зарур деб қўшимча қилди.
Раисий шунингдек келишувга эришиш учун Эрон халқи манфаатларин таъминаш, айниқса санкцияларни бекор қилиш, ҳақиқий кафолатлар ва сиёсий даъво ишларни ёпиш кераклигини ҳам баён қилди.
Эрон президенти Осиё ғарби минтақасининг янги босқичга кирганига тўхталиб, сўнгги бир неча ўн йилликлардаги воқеаларнинг муҳим сабоғи биринчидан тажовуз барбод бўлишга маҳкумлиги, иккинчидан эса қаршилик бунга жавоб бериши уччинчидан минтақадаги муаммоларнинг ҳеч бири ҳарбий ечимга эга эмаслигини исботлаб берди деб аниқлик киритди.
Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний ҳам бу учрашувда Қатар ва Эрон ўртасида бир қанча келишувлар ва ўзаро англашув меморандумларни имзоланганини олқишлаб, бу жуда муҳим масала ва уларнинг амалга оширилиши кузатиб бориши зарур деб қайд этди.
Қатар амири шунингдек Фаластин масаласига ҳам ишора қилиб, биз Фаластин масаласини муҳокама қилдик чунки бу минтақанинг аосий муаммоси бўли қолмоқда ва Исроилнинг Фаластин халқига қарши тажовузларига тўхталиб, муаммога асосланиб ечим яратиш зарурати ва халқаро резолюциялар асосида ҳал йўлни топиш ва Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгишлари ва тинч ва муносиб ҳаётга қайтиши асосий масала сифатида таъкидладик деб эълон қилди.