Иброҳим Раисий: табиий газ дунёнинг энергия келажигини шакллантирмоқда
Эрон президенти Қатарда ўтказилган газ экспорт қилувчи давлатлар ассамблеяси йиғилишида сўзлаган нутқида, табиий газ жаҳон энергетикасининг келажагини шакллантиради ва жамият учун муҳим энергия манбаи ҳисобланади деб айтди.
Эрон президенти, Сайид Иброҳим Раисий, бугун эрталаб газ экспорт қилувчи давлатлар саммитини 6- йиғилишида нутқ сўзлаб катта захирага эга ва табиий газ экспорт қилувчи давлатлар сифатида биз бутун дунёга хабаримизни очиқ айтишимиз керак ва ушбу форумдан мақсад аъзо давлатлар суверенитетини ҳимоя қилиш ва табиий газни қидириш бўйича кўпроқ ҳамкорлик қилишдир деб изоҳлади.
Эрон ислом президенти, дунё коронавирус авж олиши сабабли дуч келаётган вазиятда мен табиий газнинг коронавирусдан кейинги босқичда жаҳон иқтисодиётига хизмат қилишини таклиф қиламан деб қайд этди.
Раисий шунингдек катта захирага эга ва газ экспорт қилувчи давлатлар сифатида табиий газга бўлган талаб хавфизлигини ошириш мақсадида газ экпсорт қилувчи давлатлар ассамблеясининг вазифасини амалга ошириш орқали биз бутун дунёга қисқа ва узоқ муддат барқарор энергия таъминотини ижро этиш бўйича аниқ хабар юборишимиз мумкин деб баён этди.
Иброҳим Раисий саммитда сўзлаган нуқтқи давоимда, ҳозир Дохада табиий газ-21 асрда барқарор ривожланиш муаммоларига жавоб шиори остида ўтказилган ушбу форумнинг биринчи саммитидан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтиб, дунё энди одингиданда бу шиорни амалга ошириш учун ассамблея аъзоларини саъй ҳаракатларига кўпроқ эҳтиёж сезмоқда деб эълон қилди.
Эрон президенти газ экспорт қилувчи давлатлар ассамблеяси аъзолари сифатида жаҳон бозорига кўпроқ табиий газ етказиб бериш борасидаги ёндошувимиз инсонпарварлик жиҳатлари билан ёндошшидир деб эълон қилди.