Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён: Венада келишувга эришиш, Ғарб давлатларининг реал қарашларини талаб қилади
Эрон ТИВ раҳбари санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларда келишувга эришиш учун сиёсий қарор ва Ғарб томонларининг реал нуқтаи назари зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча хитойлик ҳамкасби, Ван И билан телефон орқали суҳбатида, Вена музокараарида эришилган ютуқларга ҳам ишора қилиб, қолган баъзи масалаларининг муҳимлиги жумладан иқтисодий масалаларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди.
Абдуллоҳиён ўз сўзларида Эроннинг миллий манфаатларини, жумладан иқтисод системасини ҳимоя қилиш зарурлигига тўхталиб, Эрон ҳукумати шу пайтгача муаммоларни ҳал қилиш учун кўплаб ташаббуслар билан чиққан ва энди келишувга эришиш учун Ғарбдан сиёсий қарор ва реал қараш лозим деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон ва Пекин ўртасидаги масалалар бўйича муносабатларига шунингдек Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг ўзининг хитойлик ҳамкасби Си Цзинпинга қутловига ҳам ишора қилиб, Эрон президенти 25 йиллик кенг қамровли режани амалга ошириш билан боғлиқ техник музокаралар юзасидан тегишли кўрсатмалар берди деб аниқлик киритди.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И ҳам бу мулоқот чоғида Теҳрон ва Пекин ўртасидаги кенг- қамровли ҳамкорликлар дастурга ишора қилиб, бу муҳим дастурни ижро этиш учун Эрон ва Хитой вакиллари ўртасида мулоқот ва маслаҳатлашув зарурлигини ҳам маълум қилди.
Хитой ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида Вена музокараларида икки томон ўртасидаги янги муносабатларга эътибор қаратиб, Хитой давлати Эрон томонининг оқилона талабларини тушунади ва қўллаб-қувватлайди. Музокарачиларнинг олдинга силжиш тенденсияси ва ўзаро ҳамкорлигини сақлаб қолиш орқали Венадаги музокараларда келишувга эришишга умид қилди.
Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари телефон суҳбатларида Украинадаги ўзгаришлар, Афғонистонга қўшни давлатлар 3 чи саммитини Пекинда муваффақиятли ўтишига умид билдиришди.