Эроннинг бутун дунё мамлакатларидаги ваколатхоналарида Ҳаким Низомий байроғи кўтарилди
(last modified Sat, 12 Mar 2022 10:09:40 GMT )
март 12, 2022 15:09 Asia/Tashkent
  • Эроннинг бутун дунё мамлакатларидаги ваколатхоналарида Ҳаким Низомий байроғи кўтарилди
    Эроннинг бутун дунё мамлакатларидаги ваколатхоналарида Ҳаким Низомий байроғи кўтарилди

Эроний буюк шоир Ҳаким Низомийни улуғлаш штабининг раиси, Ҳаким Низомийни хотирлаш маросимида Эроннинг дунё бўйлаб барча ваколатхоналарида Ҳаким Низомий байроғи Эрон байроғи ёнида кўтарилди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳаким Низомийни улуғлаш штабининг раиси  Маҳмуд Шолуий  ҳам кеча Ҳаким Низомийни улуғлаш маросимида, бугун ТИВнинг барча ваколатхоналарида Низомий байроғи кўтарилди ва шу билан биз унинг Эронга тегишли эканлиги ва ҳеч бир давлат бу шоир ҳақида даъво қила олмаслигини кўрсатиб бердик деб таъкидлади.

Ҳаким Низомийни улуғлаш штаби раиси кеча бу маросим чоғида  6 -мартдан бошлаб, Остони Қудси Разавий яъне Имом Ризо /а/ ҳарамларида ушбу ёдгорлик ишлари бошлашди ва шундай кейин шаҳарлар мезбонлик қилдилар.

Ҳаким Низомий Ганжавий  шубҳасиз улуғ форс шоирларидан бири, шу тилнинг сўзсиз соҳилларидан етук шахсиятлардандир.Форс тилида достон ёзишни Низомий бошламаган бўлсада, ҳижрий 6 чи аср охирларида тилида лирик достон ва шеъриятни ривожлантиришга муваффақ бўлган ягона шоир бу Низомийдир.

Ҳаким Низомий ўзига яраша ва муносиб сўз ва иборалар танлашда ва янги махсус бирикмалар яратишда янги ва ёқимли маъно ва мавзулар ўйлаб топишда  одамлар, табиат ва шароитларни тасвивлашда ўзига хосликни топа олган шоирлардан биридир.

Эрон расмий календарида ҳар йили 12-март санаси ушбу машҳур шоир хотирасига бағишланган.