Туркманистоннинг сайланган президенти Эрон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Wed, 16 Mar 2022 07:23:12 GMT )
март 16, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Туркманистоннинг сайланган президенти Эрон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
    Туркманистоннинг сайланган президенти Эрон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон президенти Турманистон Миллий Ассамлеяси раиси, ҳамда Туркманистоннинг сайнланган президенти Сардор Бердимуҳаммедов билан телефон орқали суҳбатида " шимол-жануб" коридорининг аҳамиятига тўхталиб, Туркманистонда янги президентлик даврида биз ҳамкорликни янада кучайтириш ва икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини фаоллаштиришга умид қиламан деб айтди.

Кеча Эрон президенти Оятуллоҳ Иброҳим Раисий  Туркманистон Миллий Ассамлеяси раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг телефон қўнғироқига жавобан уни бу мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларива Наврўз байрами билан табриклаб Марказий Осиё давлатлари хусусан Туркманистон билан алоқаларни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Эрн президенти Иброҳим Раисий  Туркманистон собиқ президени Гурбангули Бердимуҳаммедов презиентлиги даврида Теҳрон ва Ашхобод ўртасисдаги ҳамкорликларни янада кенгайганига тўхталиб, Эроннинг иродаси икки давлат ўртасида энергия, сиёсат ва хавфсизлик соҳаларида алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлиб, ушбу мақсадларга эришишда сизнинг ролингиз таҳсинга сазовор деб таъкидлади.

Эрон президенти  Туркманистонга буюрган ташрифи ва бу мамлакат президенти билан мулоқотларини эслатиб, Туркманистон ҳар доим Эрон билан узоқ муддатли ва самимий дўстликка таяниши мумкин деб эълон қилди.

Туркманистон Миллий Ассамблеяси раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Иброҳим Раисийга миннатдорчилик билдирди.

 Туркманистоннинг сайланган президенти Сардор Бердимуҳаммедов ҳам мамлакатдаги президенти сайлов натижаларини эълон қилинганидан кейин, Эрон президенти билан амалга оширилган илк телефон суҳбатида  унга табрик учун миннатдорчилик билдириб, Эрон ва Туркманистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. У шунингдек Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаги муносабатларини икки томонлама, кўп томоналма , минтақавий ва халқаро арсаларда ривожантиришга тўлиқ тайёр экканлигини маълум қилди.