Ислом Инқилоби олий раҳбари: Туркманистон билан алоқаларани кенгайтириш устувор аҳамиятга эгадир
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллуоҳ Хоманаий Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳаммедов ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилгнларида Эрон-Туркманистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришни устувор вазифа сифатида баҳоладилар.
У киши Эрон Ислом республикаси ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда яхши ривожланди, аммо ҳамкорликни давом эттириш учун ҳали кўп имкониятлардан фойдаланиш керак деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Туркманистон миллий пешвоси ва унга ҳамроҳк қилган делегацияни қабул қилганларида умумий манфаатларга асосланган алоқаларни кенгайтириш ҳар икки давлат учуу фойдали бўлганини эслатиб, умид қиламизки, Масъуд Пизишкиёнинг янги ҳукуматини келиши билан Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқлаарни кенгайтириш билан боғлиқ ишлар янада шиддат ва куч билан давом этади деб таъкидладилар.
Инқилоб раҳбари Туркманистон миллий раҳбарининг икик давлат ўртасидаги қўшма лойиҳалар, жумладан Шимол -Жануб автомобил йўли лойиҳаси ва Туркманистон газ қувурини ривожлантириш лойиҳаси ҳақидаги сўзларига тўхталиб, бу режаларни муҳим экналигини таъкидлар экан, ушбу йирик лойиҳаларнинг эронлик эксперт ва мутахассислар иштирокида амалга оширилиши Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаи яқин муносабатларни янада яқинлаштиради деб маълум қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Эрон президентининг Туркманистон билана алоқаларни кенгайтиришга бўлган юқори мотивациясига ҳам ишора қилиб йўллар ва шаҳарсозлик вазири хоним Фарзона Содиқ қўшма комиссия раиси сифатида икки давлат келишувларига ама қилиб керакли натижаларга эришади деб қўшимча қилдилар.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ҳам иштирок этгнан ушбу учрашувда Туркманистон миллати пешвоси Гурбангули Бердимуҳаммедов Эрон ва Туркманистон давлатини бир-бирига қарддош сифатида атаб Теҳронда жаноб президент билан яхши ва конструктив музокаралар ўтказдим ва имзоланган келишувлар яхши натижаларга эришишига умид қиламан деб эълон қилди.
Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз сўзларида Эроннинг марҳум президенти Сайид Иброҳим Раисий хотирасига ҳурмат бажо келтириб унинг икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш йўлидаги муҳим ва қимматали ишлари ҳақида гапирар экан, Эрон ва Туркманистон ўртасидаги узоқ ва умумий чегара доим тинчлик ва дўстилик чегараси бўлиб келан ва ва шундай бўлим ҳам қолади ва биз барча соҳаларда муносабатларни кенгайтиришга тайёрмиз деб аниқлик киритди.