Эрон ва Ўзбекистон технология соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш хусусида музокара ўтказдилар
Ўзбекистон республикаси фан ва технологияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Эроннинг инновациялар ва фаровонлик жамғармасини ривожлантириш бўйича вице президенти билан учрашганида икки давлат ўртасидаги технологик ҳамкорликни муҳокама қилди.
ИРНА ахборот агенлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон республикаси фан ва технологияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Бунёджон Охунов, Эрон президенти ҳузуридаги Инновациялар ва фаровонлик жамғармасида бу жамғарманинг ривожаниш бўйича вице-президенти Сиёваш Маликийфар билан учрашиб мулоқот қилди.
Мулоқотда икки томон ўртасида технлогияларни ўтказиш, қабул қилиш ва технология ва иқтисодий делегацияларни сафарбар қилиш, экспортларни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг Яшнобод ва бошқа саноат ва технология ҳудудидаги илм ва технология паркида эронлик компанияларни жойлаштириш, Эрон ва Ўзбекистоннинг билимга асосланган компаниялари маҳсулотларини МДҲ давлатларига экспорт қилиш масласини юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида билдирилган навбатдаги таклиф қўшма корхона фондини ташкил этиш бўлди ва бу таклиф Ўзбекистон томонидан мамнуният билан қабул қилинди ва бу борада музокаралар олиб борилди.
Эрон президенти ҳузуридаги Инновациялар ва фаровонлик жамғармаси маълумотларига биноан, йиғилишда, ЭКО доирасидагии ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилиб, Инновациялар ва фаровонлик жамғармаси келгуси йилда технологик фондлар ва ЭКО молиявий таъмин этувчилар технлогия фондлари раҳбарларининг йиғилишини ўтказишга қарор қилинди.