Эроннинг нефт маҳсулотларидан бўлмаган ташқи савдоси 100 миллиард долларга тенг бўлди
-
Эроннинг нефт маҳсулотларидан бўлмаган ташқи савдоси 100 миллиард долларга тенг бўлди
Эрон Иқтисодиёт вазири ўринбосари мамлакатнинг нефтдан ташқари ташқи савдо ҳажмини ўтган йилда яъне ҳижрий-шамсий 1400 йилда ,100 миллиард долларга тенг бўлганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон иқтисодиёт вазири ўринбосари ва мамлакта божхона раиси Алиризо Муқаддасий мамлакатни нефт маҳсултлардан бўлмаган савдоси ўтган йилда дунё мамлакатлари билан 162 миллион тонна товар айирбошлаш билан 100 миллиард доларлик рекордни қайд этди. Бу эса бир йл олдинги яъне 1399 -ҳижрий -шамси ййилга нисбатан 38 фоизга кўпроқдир деб эълон қилди.
Алиризо Муқаддасий, ўтган ҳижрий- шамсий йил 1400 йилда дунёнинг турли бурчакларида 48 миллиард долларлик 122 миллион тонна Эрон маҳсуотларни экспорт қилишгани ҳамда бу ўтган йилга нисбатан 14 миллиард доллар кўп ва 41 фоизли ўсганини қўшимча қилди.
Эрон иқтисодиёт вазири ўринбосари шунингдек ўтган йилда мамлакат экспорт рекордига эришилганини таъкидлаб, бу йил Эрон халқига қарши зўравон қудратлар томонидан энг золимона санкциялар жорий этилганига қарамай бу рекорд қайд этилди де аниқлик киритди.
Муқаддасий ўз сўзларида, Эрон товарларининг асосий экспорт йўналишлари ҳақида ҳам гапириб, Хитой, Ироқ, Туркия, БАА ва Афғонистон ўтган 1400 йилда Эрон экспорти учун 5 та асосий йўналиш эканлигини айтди.