апрел 13, 2022 15:22 Asia/Tashkent
  • Жаҳрамий: 2022-йилги Жаҳон чемпионати вақтида Эронга сайёҳат қилувчиларга виза бериш бепул бўлади
    Жаҳрамий: 2022-йилги Жаҳон чемпионати вақтида Эронга сайёҳат қилувчиларга виза бериш бепул бўлади

Эрон ҳукумати наттоғи 2022 йилги Қатар жаҳон чемпионати вақтида Эронга йўл оладиган аризачиларга бепул виза берилишини маълум қилди.

Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодурий Жаҳрамий Твиттер саҳифасида  Эрон ҳукуматининг бугунги қарор асосида  2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган  Жаҳон чемпионати вақтида Эронга йўл оладиган чет эл фуқароларига  бепул виза берилади деб изоҳлади.

Баҳодурий Жаҳрамий шунингдек, ушбу фармон жаҳон сайёҳларини Эронга саёҳат қилишга жалб этиш ва рағбатлаштиришни ва мамлакат туризм саноатини ривожлантиришда самарали рол ўйнаши мумкин деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтаимиз кўз-қиш мавсумида  футбол бўйича ЖЧ Қатар мезбонлигида бўлиб  ўтиши кутилмоқда.

Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси  2022-йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида  “B” гуруҳида  Англия, АҚШ ва Европа плей-офф босқичи ғолиби жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

 

Ёрлиқ